1

Ўзбекистонда электромобиллар импорти қарийб 5 баробарга ошди

ИҚТИСОДИЁТ 25.07.2023, 14:29
Ўзбекистонда электромобиллар импорти қарийб 5 баробарга ошди

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 6 ойда энг кўп Хитойдан электромобил импорт қилган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 10 та хорижий давлатдан қиймати 167 млн АҚШ долларига 5 403 та электромобил импорт қилган.

️Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4289 тага ёки қарийб 5 баробарга ошган.

6 ойда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар:

  •  Хитой – 4 956 та

 

  •  Гонконг – 348 та

 

  •  Германия – 57 та

 

  •  БАА – 16 та

 

  •  Корея – 12 та

 

  •  АҚШ – 7 та

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1