АсосийDunyo

Туркияда яна зилзила содир бўлди (видео)

'Туркияда яна зилзила содир бўлди (видео)'ning rasmi

Бугун, 25 июль куни Туркиянинг марказий қисмида 5,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди. 

 

Унга кўра, табиий офат эпимаркази Адана вилояти Козан шаҳри 18 км шимоли-шарқда, 12 км чуқурликда жойлашган. 

Фалокат ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш вазирлиги маълумотларига кўра, зилзила оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, вайроналар ҳам қайд этилмаган. 

"Зилзила тахминан беш сония давом этди. Қурбонлар ва вайроналар йўқ. Ваҳима қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ", деди Фалокат ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш вазирлиги Хатарларни камайтириш бошқармаси раҳбари Орхан Татар. 

Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа маълум қилишича,  содир бўлган зилзилада  8 киши баландликдан сакраб тушиб жароҳат олган, ҳаммаси касалхонага ётқизилган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар