1

6 ойда қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси олди олинди — Солиқ қўмитаси

ИҚТИСОДИЁТ 27.07.2023, 10:52
6 ойда қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси олди олинди — Солиқ қўмитаси

2023 йилнинг январь-июнь ойларида ўтказилган текширишларда умумий қиймати 1,2 млрд сўмга тенг алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси аниқланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи 397 та тадбиркорлик субъекти ва фуқароларда жами 42 962 дона 725,7 млн сўмлик акциз маркасиз, эски ва қалбаки акциз маркали, тегишли ҳужжатларсиз ҳамда маркировкаланмаган алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйилди.

Хусусан:

- 335 та тадбиркорлик субъектида 30 087 дона 600,8 млн сўмлик;

- 62 нафар фуқарода 12 875 дона 124,9 млн сўмлик ноқонуний алкоголь маҳсулоти савдодан олинди.

Тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи 286 та тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан савдога қўйилган акциз маркасиз ҳамда рақамли маркировкаланмаган 39 680 қути 450,1 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди:

- 33 та чакана савдо қилувчи тадбиркорлик субъектидаги 15 206 қути 212,3 млн сўмлик;

- 253 нафар фуқародаги 24 474 қути 237,7 млн сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдодан олинди.

Солиқ ҳамкор орқали ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси юзасидан мурожаат йўллаш мумкин

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1