АсосийЖамият

⚡️ Бу йилги тест синовлари ҳам 1 августдан бошланади

2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2023 йил 1 август...

2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2023 йил 1 август кунидан бошланади.

Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиб:

1️-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
2️-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади ва 13 август куни тўлиқ якунланади.

Шунингдек, 2023-2024-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

Абитуриентлар тест синовига паспорт (ИД-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.

Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Зироат Мирзиёева болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият 01.06.2026 11:53

    Зироат Мирзиёева болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади

    У ўз мурожаатида болалар мамлакатнинг энг қимматли бойлиги ва энг катта масъулияти эканини таъкидлади.

    'Креатив иқтисодиёт 145 триллион сўмга етказилади, мактабларда эса янги “арт” дастури жорий этилади'ning rasmi

    Жамият 01.06.2026 10:02

    Креатив иқтисодиёт 145 триллион сўмга етказилади, мактабларда эса янги “арт” дастури жорий этилади

    Шу муносабат билан мутасаддиларга ҳар бир ҳудудда йил давомида шундай нуфузли тадбирларни ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

    'Наманганда 23 ёшли йигит сойда чўкиб кетди'ning rasmi

    Жамият 01.06.2026 08:16

    Наманганда 23 ёшли йигит сойда чўкиб кетди

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

    'Фарғонада юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди'ning rasmi

    Жамият 01.06.2026 07:07

    Фарғонада юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди

    Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    'Ўзгидромет сел ва маҳаллий сув тошқинлари хавфи ҳақида огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият 01.06.2026 05:43

    Ўзгидромет сел ва маҳаллий сув тошқинлари хавфи ҳақида огоҳлантирди

    2–5 июнь кунлари мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида кучли ёмғирлар сабаб сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.