АсосийJinoyat

Каттақўрғон туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари пора билан қўлга тушди

'Каттақўрғон туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда туман ЭТК раҳбари Қ.Х. электр энергиясидан 779 млн сўм қарздорлиги сабабли тармоқдан узилган “А.Б.” фермер хўжалигини электр тармоғига 5 кун муддатга қайта улаб бериши эвазига ушбу фермер хўжалиги раҳбари А.Б. дан 5 млн сўм пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар