АсосийDunyo

Трампнинг 50 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши кутилмоқда

'Трампнинг 50 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши кутилмоқда'ning rasmi

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2020 йилги сайловларга аралашганликда айбланиб, 50 йилдан ортиқ қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин, Бу ҳақда "eadaily" ёзмоқда.

Маълум қилинишича, айблов хулосасига кўра, судьялар ҳайъати собиқ президентга “АҚШни алдаш мақсадида фитна уюштирганлик”, “расмий тартиб-қоидаларга аралашиш мақсадида фитна уюштирганлик”, “расмий тартиб-қоидаларга аралашиш ва аралашишга уриниш”, “ҳуқуқларга қарши фитна” моддаларида айбланиши мумкинлигига рози бўлган. Айтилишича, Трамп ўзининг номлари ошкор қилинмаган олти нафар шериги ёрдамида юқоридаги ҳаракатларни содир этган.

Трамп 3 август куни Вашингтондаги судга чиқиши керак.

Қайд этилишича, 2021 йил 6 январда Трамп тарафдорлари Конгрессни бир неча соат давомида тўсиб қўйиб, Капитолийга ҳужум қилишади. Намойишчилар бинодан чиқариб юборилгач, конгрессменлар президентлик сайловларида Жо Байденнинг ғалабасини маъқулладилар. Кейинчалик, Қўшма Штатларда юзлаб одамлар ҳужумда иштирок этганликда айбланиб, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳибсга олинади.

Илгари Трамп махфий ҳужжатларни сақлашдаги қоидабузарликлар бўйича аллақачон айбланган, бу эпизодлар учун сиёсатчи ҳам кўплаб моддаларнинг ҳар бири бўйича 10 ва 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бизнес ҳужжатларини қалбакилаштириш бўйича Трампга 34 та эпизод бўйича айблов қўйилди, уларнинг ҳар бири тўрт йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди, яъни сиёсатчи 136 йилга қамалиши мумкин. Агар ҳакамлар ҳайъати Трампни айбдор деб топса, судья ҳукм чиқаришда якуний шартларни белгилайди.

Аммо у қамоққа тушиб қолса ҳам, Трамп махфий хизмат ходимлари томонидан қўриқланади. Департамент 1965 йилда қабул қилинган қонундан келиб чиқиб, собиқ президентларни "бир умрга" ҳимоя қилиши керак.

    Бошқа янгиликлар