АсосийDunyo

Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

'Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.

Унда ҳозирги кунда Туркия полицияси томонидан ноқонуний миграцияга қарши курашиш доирасида йирик шаҳарлар ва жамоат жойларида "махсус рейдлар" давом эттирилаётгани маълум қилинган.

Шунингдек, таъкидланишича, Туркияда бўлиш қоидаларини бузган ва қўлга олинган хорижликлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлиб, уларнинг аксарияти Истанбул шаҳридан бошқа вилоятлардаги репатриация марказларига юборилаётгани кузатилмоқда.

Фуқаролардан ўзлари билан шахсини тасдиқловчи (паспорт) ва Туркияда яшаш рухсатини берувчи (İkamet İzni) ҳужжатларини олиб юришлари сўралади», дейилади бош консулхона хабарида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар