АҚШнинг йирик алоқа операторлари смартфонлар бозоридаги йирик намойиш туфайли ходимларидан 13 сентябрь куни дам олмасликни сўраган.
Агар Apple iPhone 15 Pro’ни 13 сентябрда намойиш этса, олдиндан буюртмалар катта эҳтимол билан 15 сентябрдан, сотувлар эса 22 сентябрдан бошланади.
Аввалги берилган маълумотларга кўра, iPhone 15 Pro сотувида гаджет етишмовчилиги юзага келиши мумкин ва шунинг учун, Apple эски моделлар сотувини ҳам бошлайди. Ўтган йили iPhone 14 Plus сотуви етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар туфайли бошқа версияларга қараганда деярли бир ой кечроқ бошланган. Шунга ўхшаш кечикиш 2020 йилда содир бўлди, бу iPhone 12 Pro Мах ва 12 Mini`нинг чиқарилишига таъсир қилди.