Қуёшда Ер томон йўналтирилган чақнаш қайд этилди. Бу ҳақда The Watchers нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, қуёш чақнаши 2 август куни содир бўлган. Олимлар, шунингдек, чақнаш пайтида тож массаси чиқиши содир бўлганлигини кўрсатадиган белгиларни қайд этдилар.
Нашр маълумотларига кўра, Ер билан тўқнашув 4 августнинг охири — 5 август бошида кутилмоқда. Ўртача G2 бўронлари эҳтимоли бор.
Қуйида 2023 йил август ойида магнит бўронлари - ойлик прогнозни тақдим этмоқдамиз:

Магнит бўронлар - қуёш чақнашлари натижасида Ернинг магнит майдонида содир бўладиган бузилишдир. Магнит майдондаги кучли тебранишлар алоқа тизимларининг ишлашига жиддий зарар етказиши ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Олимларнинг прогнозларига кўра, август ойида учта бўрон кутилмоқда. Улардан биринчиси – кучсиз магнит бўрони 3 ва 4 август кунлари кутилмоқда ва 4 баллга баҳоланмоқда.
Ойнинг ўрталарида 12 ва 13 август кунлари содир бўладиган кучли магнит бўрони келади. Бу кучли ҳодиса бўлиб, 5 баллга этади.
Аммо ойнинг охирида хавфли ҳодиса юз бериши кутилмоқда. 20 август куни юз берадиган кучли магнит бўрони 5 баллга баҳоланмоқда, 21 августда эса магнит фаоллик даражаси 4 баллгача пасаяди.





