АсосийDunyo

ЖССТ Ҳиндистоннинг яна бир йўталга қарши сиропи ҳақида огоҳлантирмоқда

'ЖССТ Ҳиндистоннинг яна бир йўталга қарши сиропи ҳақида огоҳлантирмоқда'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) душанба куни Ироқда сотилаётган Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган "Cold Out" деб номланган йўтал сиропи ҳақида глобал огоҳлантириш эълон қилди. 

“Маҳсулотнинг сифатсиз партияси хавфсиз эмас ва ундан фойдаланиш, айниқса, болаларда, жиддий шикастланиш ёки ўлимга олиб келиши мумкин”, — дейилади огоҳлантиришда.

Бу охирги 10 ой ичида Ҳиндистон фармацевтика ишлаб чиқарувчиларига қарши бешинчи шундай огоҳлантиришдир.

ЖССТ маълумотларига кўра, сироп  Fourrts (Ҳиндистон) Laboratories томонидан Dabilife Pharma учун ишлаб чиқарилган ва унинг таркибида зарарли моддалар меъёридан юқори.

Бироқ, компания вице-президенти Бала Сурендран дори ишлаб чиқариш бошқа компанияга субпудрат томонидан берилгани ва унинг компанияси улар кўриб чиққан намунада ҳеч қандай токсин топмаганини айтган.

ЖССТ сиропнинг "токсик таъсири" ни "қорин оғриғи, қусиш, диарея, сийдик чиқара олмаслик, бош оғриғи, руҳий ҳолатнинг ўзгариши ва ўлимга олиб келадиган ўткир буйрак шикастланиши" сифатида қайд этди.

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори Ироқда ўтказилган алоҳида синовларда муваффақиятсизликка учрагач, маҳсулотлар бозордан мусодара қилинаётганини эълон қилган.

Ўтган йили Ҳиндистондаги Maiden Pharmaceuticals томонидан ишлаб чиқарилган йўтал сироплари Гамбия ва Ўзбекистонда камида 89 боланинг ўлимига сабаб бўлган эди.

Ҳиндистон расмийлари, шунингдек, Riemann Labs томонидан ишлаб чиқарилган йўтал сиропида Камерундаги болалар ўлими билан боғлиқ бўлган токсинларни топишди.

 

    Бошқа янгиликлар