1

ДХХ Самарқандда гиёҳванд моддалар олди-сотдиси билан шуғулланиб келган гуруҳни қўлга олди (видео)

ЖИНОЯТ 09.08.2023, 23:51
ДХХ Самарқандда гиёҳванд моддалар олди-сотдиси билан шуғулланиб келган гуруҳни қўлга олди (видео)

Ургут туманида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар — 1986 йилда туғилган С.М., 1978 йилда туғилган С.М., 1990 йилда туғилган Қ.О. ҳамда 1990 йилда туғилган С.С.лар тил бириктирган ҳолда жиноий гуруҳ тузишиб, гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланди. Бу ҳақда darakchi.uz'га  ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси хабар қилди.

Жиноий гуруҳ вакилларининг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш мақсадида Ургут шаҳри ҳудудида ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур жиноий гуруҳ вакиллари маҳаллий фуқарога 911,18 гр. “опий” гиёҳвандлик воситасини 12 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди. 

Бундан ташқари, олиб борилган тинтув тергов ҳаракатлар давомида жиноий гуруҳ аъзоси Қ.О.нинг яшаш манзилида 228,52 грамм, ушбу жиноий гуруҳ вакили С.С.нинг хонадонидан эса 7 килограмм 187,24 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бугун нафақат ўзининг, балки бошқаларнинг ҳам тинч ва осойишта ҳаётига раҳна солаётган бу кимсаларнинг қилмишларига энди қонуний чора кўрилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1