АҚШ сенатори Роберт Менендез Қирғизистон президенти Жапаровга Россияга қарши санкцияларга яхшироқ риоя қилишни сўраб мактуб йўллади.
У, шунингдек, Жапаровни “Марказий Осиёда демократиянинг ёрқин нури” бўлган Қирғизистон Республикаси “автократия сари хавфли йўлга” тушганликда айблади.
Қирғизистон президенти республика расмийларини Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам беришда айблаган америкалик сенаторга жавоб қайтарди. Бу ҳақда "Спутник Қирғизистон" ёзмоқда.
У Қирғизистон Россияга санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бермоқда, деган фикрга асос йўқлигини айтди:
"Россия ва Хитой кичик Қирғизистонга қарам эмас. Бу давлатлар қўшни. Улар ўртасида 4000 километр умумий чегара бор. Россия истаса денгиз орқали вагон ёки баржаларда хоҳлаган юкини олиб ўтиши мумкин.
Ҳа, Қозоғистонда Қирғизистон компаниясига тегишли дрон кўринишидаги юк қўлга олинди. Компаниянинг тушунтиришича, бу дронлар қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун мўлжалланган. Аммо, шунга қарамай, энди биз дронларни экспорт қилишни тақиқлаймиз. Биз мустақил давлатмиз. Биз барча давлатлар билан тенг шароитда бўлишда давом этамиз. Биз кўп векторли сиёсат олиб борамиз”.






