АсосийDunyo

​“Омикрон”нинг EG.5 субварианти 51 давлатда рўйхатга олинди - ЖССТ

'​“Омикрон”нинг EG.5 субварианти 51 давлатда рўйхатга олинди - ЖССТ'ning rasmi

Аввалроқ Ҳиндистон ва Буюк Британияда коронавируснинг янги мутацияси — EG.5 субварианти тарқалаётгани хабар қилинган эди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида Eris деб номланган мазкур версия бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилаётгани ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, EG.5 айни пайтгача 51 давлатда аниқланди. Улар қаторида АҚШ, Хитой, Жанубий Корея ва Япония ҳам бор.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус сўзларига кўра, мазкур янги мутация ҳозирча Ер юзи аҳолиси саломатлиги учун глобал даражада хавф туғдирмаётган бўлса-да, унинг дунё бўйлаб кенг тарқалиши касалланишлар сони кескин ўсишига олиб келиши мумкин.

 Шу боис COVID-19га қарши эмлаш ишларини давом эттириш лозимлиги хусусида ҳукуматларга тавсия берилди.

Эслатиб ўтамиз, “омикрон” штаммининг субварианти ҳисобланган EG.5 бурун оқиши, бош ва томоқ оғриғи, аксириш ҳамда ҳолсизлик каби аломатлар билан намоён бўлмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар