АсосийСПОРТ

Ўзбекистонлик боксчи қизлар Беларусда 6 та олтин медал қўлга киритди

Беларусда бўлиб ўтаётган МДҲ ўйинларининг бугунги куни Ўзбекистон делегацияси учун анча се...

Беларусда бўлиб ўтаётган МДҲ ўйинларининг бугунги куни Ўзбекистон делегацияси учун анча сермаҳсул ўтди. Унда боксчи қизларимиз делегациямиз ҳисобига 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини тақдим қилишди.

Шу тариқа, мусобақада қатнашган барча қизларимиз юртимизга медаль билан қайтадиган бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медаль:

-48 кг: Гулсевар Ғаниева

-50 кг: Робияхон Бахтиёрова

-54 кг: Узукжамол Юнусова

-63 кг: Ситора Баҳодирова

-70 кг: Ойша Тоирова

-81 кг: Олтиной Сотимбоева

Кумуш медаль:

-52 кг: Зилола Юсупова

-75 кг: Санобар Бозорбоева

Бронза медаль:

-57 кг: Муштарийбону Иброҳимжонова

-60 кг: Одинахон Исмоилова

-66 кг: Айсанем Саруарова

+81 кг: Диёрахон Абдуманнобова

    Бошқа янгиликлар