II МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 106 та медални қўлга киритди

СПОРТ 14.08.2023, 16:09
II МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 106 та медални қўлга киритди

II МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Ўзбекистон делегацияси унда 28 та олтин, 25 та кумуш ва 53 та бронза, жами 106 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, бу билан делегациямиз умумий ва олтин медаллар сони бўйича МДҲ ўйинларидаги энг яхши натижасини янгилади.

Очиқ форматда ўтган мазкур мусобақада МДҲ мамлакатларидан ташқари 13 давлат вакиллари ўз омадини синаб кўришди. Умумий ҳисобда, бу йилги Ўйинларда 20 спорт турида 246 та медаллар жамланмаси ўйналди. Бугун мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди. Тадбир давомида мусобақа байроғи 2025-йил ўтказиладиган учинчи МДҲ ўйинлари мезбони Озарбайжонга топширилди. Якуний кун дастурида қуйидаги ҳамюртларимиз шоҳсупадан жой олишди:

Олтин:

Қобулжон Аҳмедов (-64 кг, самбо)

Ихтиёр Эшмуродов (-98 кг, самбо)

Назина Абдуллаева (-45 кг, муай-тай)

Анисжон Ҳакимов (-57 кг, муай-тай)

Кумуш:

Мухлисахон Қодирберганова (-65 кг, самбо)

Жасмина Иммаева (-53 кг, аёллар кураши)

Севинч Тошпўлатова (-67 кг, муай-тай)

Зубайр Ҳусанов (-54 кг, муай-тай)

Мухлисбек Ғанижонов (-67 кг, муай-тай)

Абдулфаттоҳ Алиакбаров (-71 кг, муай-тай)

Алисултон Ҳожиев (-84 кг, карате)

Бону Эгамбердиева (-68 кг, карате)

Моҳларойим Ҳакимжонова (+68 кг, карате)

Бронза:

Волейбол бўйича йигитлар терма жамоамиз

Мадина Салоҳиддинова (-80 кг, самбо)

Чарос Озодова (+80 кг, самбо)

Нигина Собирова (-62 кг, аёллар кураши)

Феруза Эсенбаева (-68 кг, аёллар кураши)

Анастасия Зайсева (-51 кг, муай-тай)

Азиза Маъмурова (-60 кг, муай-тай)

Давлат Шамсиев (-60 кг, муай-тай)

Илёс Ғуломжонов (-63.5 кг, муай-тай)

Раҳматжон Ходжаев (-75 кг, муай-тай)

Самандар Абдиев (ката, карате)

Зулхумор Турсуналиева (-61 кг, карате)

Ирода Акбарова (-68 кг, карате)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1