"Хетафе" кетма-кет тўрт мавсум давомида "Барселона"дан ўз стадионида гол ўтказиб юбормаяпти. Жамоалар Ла Лиганинг биринчи турида 0:0 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этишди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Каталонияликлар 4 йилдан бери Алфонсо Перес стадионида гол ура олмаяпти. Аввалги икки ўйинда ҳам 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, 2020/21 йилги мавсумда «Хетафе» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Маълумот ўрнида, "Барса" охирги марта 1970 йилларда кетма-кет 4 йил меҳмонда битта рақиб дарвозасига гол ура олмаган.