АсосийIqtisodiyot

"Soliq" мобил иловаси янгиланди

'"Soliq" мобил иловаси янгиланди'ning rasmi

Солиқ қўмитаси матбуот хизматининг хабар қилишича, Мобил илованинг янги 1.3.11 версиясида:

▪️"Қуёшли хонадон" субсидияси ва Ижтимоий кешбэк суммаларини TaxPay* тўлов тизими орқали банк карталарига ўтказиш имконияти яратилди;

▪️"Қуёшли хонадон" бўлимида қуёш панели орқали ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергияси ҳажмини янгиланган диаграмма орқали кузатиб бориш мумкин;

▪️"Ўзини-ўзи банд қилиш" бўлими такомиллаштирилди.

Иловани ҳозироқ юклаб олинг Android / iOS

"Қуёшли хонадон" субсидияси ҳамда Ижтимоий кешбэк суммаларини илованинг "Кешбэк" бўлимидаги "Картага пул ўтказиш" ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олишингиз мумкин.

*Tax Pay – "Солиқ-сервис" ДУК томонидан "Soliq" мобил иловаси орқали нақдсиз пул ўтказмаларини ҳамда хизматлар учун тўловларни амалга ошириш учун ишлаб чиқилган тўлов тизими.

    Бошқа янгиликлар