АсосийДУНË

Арманлардан қайтариб олинган Лочин аҳолиси 30 йилдан кейин уйига қайтди. Уларга янги уй калитлари топширилди (фото)

Аввал хабар берилганидек, Darakchi.uz мухбири айни пайтда Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номи...

Аввал хабар берилганидек, Darakchi.uz мухбири айни пайтда Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази томонидан ташкил этилган инфо-тур доирасида Қорабоғнинг арман босқинчиларидан тортиб олинган ҳудудларида бўлиб турибди. Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой ва албатта Ўзбекистондан келган бир гуруҳ журналистлардан иборат жамоанинг навбатдаги манзили Арманистон билан Қорабоғни боғлаб турувчи ягона ва жуда муҳим ҳисобланган Лочин шаҳрида бўлди.

Шаҳар аҳолиси бундан 30 йил олдин арман босқини туфайли уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишган. Бугун уларга янги уй калитлари топширилди. Маҳаллий аҳоли орадан шунча вақт ўтиб ўз уйларига қайтди. Бу ҳақда кейинроқ тўхталамиз. Келинг, ҳозир Лочин йўлаги ҳақида баъзи маълумотларни келтирсак.

Лочиннинг қайтарилиши

2022 йил 26 август куни Озарбайжон ҳарбийлари Россия тинчликпарвар кучларидан минтақа учун муҳим аҳамиятга эга бўлган олти километрлик тоғ йўли бўлмиш Лочин йўлаги устидан назоратни қўлга олди. Бу йўл Арманистон ва Тоғли Қорабоғни боғлайди.

2020 йил 10 ноябрда якунланган 44 кунлик Иккинчи Қорабоғ урушидан кейин Озарбойжон президенти ва Арманистон бош вазири Владимир Путин воситачилигида Арманистонни таслим бўлишини ифодаловчи битим имзолашди.

Уруш якунларига кўра, Қорабоғ тоғ тизмасининг жануби-ғарбий ён бағрида жойлашган кичик Лочин шаҳарчаси қарийб ўттиз йилдан сўнг Озарбойжон таркибига қайтади.

Лочиннинг тикланиши

Узоқ йиллик босқин даврида, бошқа ҳудудларда бўлгани каби Лочин ҳам вайроназорга айланди. Уйлар бузилди, маҳаллий аҳоли қувиб юборилди.


Озарбайжон ҳукумати Лочинни қайтариб олгач, бу ерда бунёдкорлик ишларини бошлаб юборди. Уйлар қурилди, инфратузилма янгиланди ва бу жараён давом этмоқда.

Энди асосий мавзуга қайтсак. Кеча, 20 августда бундан 30 йил олдин уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган 13 та оилага янги уй калити топширилди.

Маълум қилинишича, жами 906 нафар одамга 234 та уй мутлоқа бепул тарзда тақдим қилинади. Darakchi.uz ана шундай янги уй эгалари билан суҳбатлашди.

“Мен 13-14 ёшларимда бу тумандан чиқиб кетишга мажбур бўлганмиз. Ҳозир 46 ёшимда ўз уйимга, ватанимга қайтдим. Уруш даврида биз туманимиздан қочдик. Ҳар куни қурол овози, душман қўрқувси бор эди. Жуда кўп уйлар ёнарди, жуда кўп уйлар вайрон бўлди. Қўрқув сабаб кетганмиз бу ердан. Шу давргача умуман унутмадик, шу қўрқув билан яшадик. Шукурки, бугун давлатимизнинг, миллатимизнинг кучини ҳамма кўрди. Босиб олинган ҳамма жойлар озод этилди. Шуша ҳам Лочин ҳам ўзимизда. Ғурур билан айтоламанки энди биз ўз уйимиздамиз”, дейди Гулиева Сабина.

Сабинанинг бир орзуси бор. У ҳам бўлса, Лочинда санъатга қизиқувчи ёшлар учун хусусий санъат мактаби очиш.

Яна бир суҳбатдошимиз Байрам Каримов Лочиннинг гўзаллиги ҳақида гапирди.

“Отам шу ерда туғилди, мен шу ерда туғилдим, болам туғилганда кетишга мажбур бўлдик. Қаранг, гўзал диёримиз бор, гўзал ватанимиз бор. Буларнинг ҳаммаси Озарбайжондур, булар тарихий тупроқларимиздур. Арман шарафсизлар бутун дунёга истоличи сифатида танилди. Ҳар кимни ўз ватани бор, ўз ери бор. Шу ерда бахтли бўлиши керак. Менинг 30 йил умрим чўлларда ўтди. Бу умримни     ким қайтаради? Ҳеч ким”, дейди у.

    Бошқа янгиликлар