Хабарингиз бор 2021 ва 2022 йилларда республика ёшлари ўртасида футбол ҳамда мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари ўтказилди. Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол ҳамда илк маротаба қизлар ўртасида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари уч босқичда ўтказилмоқда.
Биринчи босқич – туман/шаҳарлар кесимида апрель-май ойларида ўтказилди.
Иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида июнь-июль ойларида ўтказилди.
Республика босқичи – 21-25 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида, финал ўйини эса 26 август куни “Жар” стадионида ўтказилади. Унда 42 та жамоа ғолиблик учун курашади.
"Мусобақанинг низомига кўра ҳар бир жамоа якуний финал босқичи олдидан мусобақанинг ташкилий қўмитасига иштирокчилар рўйхатини тақдим этади. Яъни ариза варақасини топширади. Айнан мана шу ариза варақаси ЎзПФЛнинг мусобақаларни ўтказиш бўлими томонидан синчиклаб ўрганилади. Яъни 2022, қолаверса 2023 йиллрда ЎзПФЛ томонидан ўтказилган мусобақаларда иштирок этувчи жамоа сафида рўйхатидан ўтганми ёки йўқ. Айнан мана шу жиҳат ўрганилади. Агар қайсидир жамоа таркибида шундай (профессионал) футболчи аниқланса унга мусобақада иштирок этишига йўл қўйилмайди", - дея таъкидлади ЎзПФЛ бўлим бошлиғи Заҳиржон Акромхонов.
"Йилдан-йилга иштирокчилар сони, ёшларимизнинг мусобақага қизиқиши ошиб борилаётганлигини кўрябмиз. Мана яққол рақамлар кўрсатаябди 300 мингга яқин иштирокчилар, 21 мингдан ошиқ жамоалар ва энг кераклиги иқтидорли футболчиларни ана шу ерда аниқлаб, жамоаларага жалб қилиш, профессионал футболга биринчи қадамини ташлаш ҳолатлари кўпайиб бораяпти. Агар ўтган йили биз 200 дан ошиқ футболчиларни профессионал футболга биринчи қадамини ташлаганини кўрган бўлсак, бу йил 365 та футболчилар профессионал жаммоалрага ўтиб, ҳаётларини футбол билан боғлаганларини гувоҳи бўлаяпмиз", - Равшан Ирматов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти.
Куни кеча пойтахтимизда иштирокчи жамоалар вакиллари, ташкилотчилар ҳамда футбол мутасаддилари иштирокида Республика босқичига қуръа тшлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳар бир йўналиш бўйича 14 тадан жамоа гуруҳларга бўлинди. Қуйида қуръа натижалари билан танишишингиз мумкин.