АсосийДУНË

Москвадаги барча аэропортлар ёпилди. Сабаби...

Москва чўққиларида "Ковер" сигнали эълон қилинди. Пойтахтдаги барча аэропортлар ёпилди, де...

Москва чўққиларида "Ковер" сигнали эълон қилинди. Пойтахтдаги барча аэропортлар ёпилди, дея хабар бермоқда "Авиаторшчина" телеграм-канали.

Маълумотларга кўра, Шереметево, Домодедово, Внуково ва Жуковский самолётларни қабул қилмайди ва жўнатмайди. Самолёт Нижний Новгород ва Санкт-Петербургдаги муқобил аэродромларга йўналтирилган.

"Украина учувчисиз учоқларининг Москва вилоятидаги ҳужуми туфайли 45 фуқаролик самолёти ва иккита юк самолёти Россия пойтахтидан муқобил аэропортларга йўналтирилди", - дея хабар қилди Федерал ҳаво транспорти агентлиги.

Внуково аэропорти матбуот хизмати осмонни "аэропортга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра" ёпиш кераклигини айтишган.

- Аэропортга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Внуковода самолётларни қабул қилиш ва қўйиб юборишда вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан соат 06:25 дан бошлаб рейсларнинг бир қисми бошқа ҳаво бандаргоҳларига йўналтирилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости ҳаво бандаргоҳи матбуот хизматига таяниб.

Санкт-Петербургдан Москвага учаётган камида иккита самолёт қайтиб кетишган. 

    Бошқа янгиликлар