1

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди

СИЁСАТ 22.08.2023, 11:25
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 22 август куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ташриф дастурига мувофиқ, Боку шаҳрида тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Биргаликда Фузулий ва Шуша шаҳарларига ташриф буюриш, давлат раҳбарлари иштирокида бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1