АсосийСИËСАТ

Андижонда 1,2 километрлик гастрономик туризм кўчаси ташкил этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида ташкил этилган гастрономик туризм кўчаси билан танишди.

'Андижонда 1,2 километрлик гастрономик туризм кўчаси ташкил этилди'ning rasmi

Давлат раҳбари Андижон шаҳрининг Ўрикзор маҳалласидаги Машраб ва Сарикуй кўчаларини қамраб олган мазкур лойиҳани кўздан кечирди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 18 миллиард сўмни ташкил этади. Шундан 8 миллиард сўм республика бюджети, 10 миллиард сўм эса тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.

Умумий узунлиги 1,2 километр бўлган кўчада пиёдалар ва велосипедлар учун кенг ва хавфсиз йўлаклар барпо этилган. Ҳудудда замонавий ландшафт дизайни яратилиб, фавворалар ва турли ёритиш воситалари ўрнатилган.

Шунингдек, селфи ҳудудлари, очиқ спорт майдончалари, болалар учун экомайдонлар ҳамда оилавий дам олиш масканлари ташкил этилган.

Кўчадаги 35 та савдо объектида 30 та тадбиркорлик субъекти 24 соат давомида, ҳафтанинг 7 куни хизмат кўрсатади. Лойиҳа доирасида 100 та янги иш ўрни яратилган.

Мазкур кўча бир кунда 10 мингдан зиёд аҳоли ва сайёҳга хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Шавкат Мирзиёев кўча бўйлаб сайр қилиб, аҳоли ва тадбиркорлар билан мулоқот қилди.

    Бошқа янгиликлар

    Андижонда 1,2 километрлик гастрономик туризм кўчаси ташкил этилди - Darakchi.uz