Darakchi.uz Қозоғистонга уюштирилган инфо-турдан навбатдаги фоторепортажни тақдим этади.

Пайғамбар Хизр алайҳиссалом минораси XVIII—XIX асрларга оид ёдгорлик ҳисобланади. Хизр алайҳиссалом минораси Жанубий Қозоғистоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири Сайрамда, Чимкентдан узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган. 1920 йилларга келиб бу жойда фақат ер ости хонаси ва минора сақланиб қолган.

Қадимги меъморлик ёдгорлиги бўлган Хизр минораси ғиштдан қурилган. Қурилиш тугагандан сўнг миноранинг баландлиги 10,5 метрни ташкил этган бўлсада, салбий табиат ҳодисалари таъсирида иншоот жиддий вайрон бўлган.

Хизр Пайғамбар масжиди Сайрамнинг мўътабар қадамжоларидан бири бўлиб, кичик ихчам тарихий-маданий мажмуа бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳозирги вақтда бу шаҳарнинг марказий қисмларидан бири бўлиб, у диний марказ ва зиёратгоҳ ҳисобланади.

Қадимий миноранинг қарийб 5 метри бугунги кунгача сақланиб қолган бўлиб, унинг пойдевори диаметри 2,5 метрни ташкил қилади. Миноранинг устки қисми нақшли ғишт билан қопланган. Минорага чиқадиган зинапоялар ёғоч таянч ва ғиштлар билан мустаҳкамланган.



Кўпинча минора яқинида сиз ёлғиз саёҳатчи ёки саёҳатчи зиёратчилар гуруҳини учратишингиз мумкин.





