АсосийДУНË

Андижонда аёллар бандлиги учун 20 миллион доллар ажратилади

Вилоятда мактабгача таълим қамрови 86 фоизга етган, тадбиркорлар эса яна 134 та оилавий боғча очишга тайёр.

'Андижонда аёллар бандлиги учун 20 миллион доллар ажратилади'ning rasmi

Андижонда аёлларни иш билан таъминлаш учун алоҳида жамғарма ташкил этилиб, унга 20 миллион доллар ажратилади.

Айни пайтда ишлаш истагида бўлган 3 минг нафар аёл фарзандини парваришлаш билан банд.

Уларнинг меҳнат бозорига қайтиши учун болаларни боғчаларга жойлаштириш имкониятлари кенгайтирилади. Вилоятда мактабгача таълим қамрови 86 фоизга етган, тадбиркорлар эса яна 134 та оилавий боғча очишга тайёр.

    Бошқа янгиликлар

    Андижонда аёллар бандлиги учун 20 миллион доллар ажратилади - Darakchi.uz