АсосийDunyo

Хитойда кўмир кони портлади

'Хитойда кўмир кони портлади'ning rasmi

Хитойнинг Шэньси музофотидаги кўмир конида портлаш юз берди ва 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

21 август куни Синтай шахтасида ҳодиса содир бўлган пайт 90 киши ишлаётган бўлган.

Қутқарувчилар маълумотига кўра, 81 нафар кончи ер юзасига чиқишга муваффақ бўлди, бироқ улардан икки нафари оғир жароҳат туфайли вафот этди. 11 киши енгил тан жароҳати олган.

Бугун эрталаб ер остида қолиб кетган 9 ишчининг жасади топилди.

Ҳозирда воқеа жойида ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар, фавқулодда хизмат ва полиция ходимлари ишлаяпти.

    Бошқа янгиликлар