Германияда ўтаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Артур Гулиев олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишиа, каноэчи 200 метр масофага кечган ҳал қилувчи пойгада энг яхши натижани қайд этиб чемпионликка эришмоқда. Бу мазкур спортда жаҳон чемпионатларида 13 йил кутилган олтин медаль. Сўнгги бор Вадим Менков 2010 йилги дунё биринчилигида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.
С1 200 м:
1. Артур Гулиев (Ўзбекистон) – 38.729
2. Хоан Морено (Испания) – 38.769
3. Олексии Колиадих (Полша) – 39.046