АсосийDunyo

Бугун одамлар “Мовий ой” ҳодисасига гувоҳ бўлишлари мумкин

'Бугун одамлар “Мовий ой” ҳодисасига гувоҳ бўлишлари мумкин'ning rasmi

Жорий йилнинг 30 августдан 31 августга ўтар кечаси дунё аҳолиси “Мовий ой” деб аталадиган жуда кам учрайдиган ҳодисага гувоҳ бўлади. Бу ҳақда Москва планетарийси хабар берди.

Хабарда айтилишича, одатда ҳар бир ойда фақат бир марта тўлин ой ҳодисаси кузатилади, аммо 2023 йил августи бундан мустасно, яъни ушбу ойда сайёранинг табиий йўлдоши икки марта тўлин бўлади. Биринчи ой 2023 йил 1 август тунида тўлган бўлса, иккинчисини бугун, 31 августга ўтар кечаси соат 04:37 да кўриш мумкин бўлади.

Шунингдек, ўша вақтда Ой Ерга нисбатан энг яқин нуқтасида, 357 344 километр масофада жойлашганида “Суперой” деб аталадиган ҳодиса ҳам содир бўлади. Ойнинг Ерга максимал яқинлашиши бугун, 30 август куни кузатилмоқда, ушбу тартиб туфайли тўлин ой янаям ёрқинроқ ва каттароқ кўринади. 

“Биз камдан кам кузатиладиган ҳодисанинг гувоҳига айланамиз, яъни “Мовий суперой” – 2023 йилдаги энг катта тўлин ой, йўлдош фазасининг ой орбитаси перигеияси билан энг яқин мос келиши содир бўлади. Бу ҳодисалар ўртасидаги фарқ 9 соат 45 дақиқани ташкил қилади”, деб тушунтиради Москва планетарийси мутахассислари.

    Бошқа янгиликлар