1

Туркия жануби-шарқига метеорит тушди(видео)

ДУНЁ 03.09.2023, 19:40
Туркия жануби-шарқига  метеорит тушди(видео)

Туркиянинг мамлакат жануби-шарқидаги бешта вилоят: Диёрбакир, Малатя, Эрзурум, Элазиг ва Газиантеп аҳолиси метеорит тушишига гувоҳ бўлди. Бу ҳақда Sabah хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода атмосферада объект ёниб кетганини кўриш мумкин. Кадрлар Ер юзасига қараб учаётган метеоритнинг зангори-яшил рангда қандай порлашини кўрсатади.

Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, объект Шонлиурфа вилояти яқинига тушган, шундан сўнг баланд овоз эшитилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1