АсосийDunyo

Си Цзиньпин G20 саммитида иштирок этмаслиги мумкин. Байден эса бундан хафа

'Си Цзиньпин G20 саммитида иштирок этмаслиги мумкин. Байден эса бундан хафа'ning rasmi

АҚШ президенти Жо Байден Хитой раҳбари Си Цзиньпин Деҳлидаги G20 саммитида қатнашмаслиги мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан ҳафсаласи пир бўлганини айтди, деб хабар бермоқда ОАВ.

"Ҳафсаламиз пир бўлди, лекин мен у билан учрашмоқчиман", деди Байден журналистларга.

Президент ўтган ҳафта Си Цзиньпин саммитда иштирок этишига умид қилишини айтган эди. Шу билан бирга, АҚШ маъмуриятининг икки вакилига таяниб хабар қилинишича, Си Цзиньпин билан саммит доирасида расмий учрашув режалаштирилмаган.

“Агар Си Цзиньпин G20га борадиган бўлса, икки етакчи бир-бирларини самимий кутиб олишлари мумкин, бироқ бу айни дамда АҚШ расмийлари энг кўп кутган мулоқотдир”, дейилади баёнотда.

Кўплаб оммавий ахборот воситалари Хитой раҳбари ўтган ҳафта саммитга бормаслиги мумкинлиги ҳақида ёзган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги давлат раҳбарининг саммитдаги иштироки ҳақидаги саволга жавобан аввалроқ уларда бундай маълумот йўқлигини маълум қилган эди.

ОАВ хабарларида Си Цзиньпиннинг G20 йиғилишида иштирок этмаслиги сабаблари тилга олинмаган, кузатувчилар рад этиш Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳудудий низолар билан боғлиқ бўлиши мумкин, деган фикрдалар.

Оммавий ахборот воситаларининг қайд этишича, Байден ҳамон Хитой раҳбари билан алоқалар ўрнатишдан – Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муносабатлардаги кескинликни камайтиришдан манфаатдор. Уларнинг учрашуви ноябрь ойида Сан-Францискода бўлиб ўтадиган саммит доирасида бўлиб ўтиши мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар