1

Танзила Норбоева Александр Лукашенко билан учрашди

СИЁСАТ 05.09.2023, 17:18
Танзила Норбоева Александр Лукашенко билан учрашди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, шу кунларда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси расмий ташриф билан Беларусда бўлиб турибди. 5 сентябрь куни Танзила Норбоева Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Суҳбатда парламентлараро мулоқот самарали ривожланаётгани, ўзаро манфаатли учрашув ва тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб борилаётгани, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ҳамда Парламентлараро иттифоқ доирасида фаол ҳамкорлик олиб борилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон ва Беларусь халқаро ва минтақавий ташкилотлар — БМТ, МДҲ, ШҲТ доирасида конструктив ҳамкорлик қилмоқда. Мулоқот чоғида Ўзбекистон—Беларусь бизнес доиралари ва тадбиркор аёллар биринчи бизнес-форумига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тадбир аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришига муҳим ҳисса қўшиши, мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича янги таклиф ва ташаббусларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш учун самарали майдонга айланиши таъкидланди.

Эришилган шартнома ва келишувлар ижроси устидан таъсирчан парламент назорати ўрнатилиши аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Қўшма тадбирлар орқали гендер тенглигига эришиш ва Беларусь аёллар иттифоқи билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди.

Учрашув давомида бошқа муҳим масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1