АсосийDunyo

Байден сайловларга чет давлатлар аралашуви сабабли фавқулодда ҳолатни бир йилга узайтирди

'Байден сайловларга чет давлатлар аралашуви сабабли фавқулодда ҳолатни бир йилга узайтирди'ning rasmi

АҚШ президенти Жо Байден сайловларга чет элларнинг аралашуви таҳдиди сабабли мамлакатдаги фавқулодда ҳолат режимини яна бир йилга узайтирди, деб хабар қилди Оқ уй.

“Америка Қўшма Штатларидаги сайловларга чет эл аралашуви таҳдиди ёки жамоатчиликнинг ишончини сусайтириши муносабати билан 13848-сонли ижроия тартибидаги фавқулодда ҳолатни бир йилга узайтираман”, деди президент Оқ уй нашрида эълон қилинган баёнотда.

Унда қайд этилишича, фавқулодда ҳолат 2018 йил 12 сентябрь куни “миллий хавфсизликка ноодатий ва фавқулодда таҳдид” туфайли сайловларга чет элларнинг аралашуви хавфи туфайли эълон қилинган.

Шу билан бирга, Байден “бирон бир хорижий куч Америкада ўтказилган бирорта сайловда натижалар ёки овозлар ҳисобини ўзгартиргани ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини” тан олди. Бироқ, унинг сўзларига кўра, "хорижий кучлар тарихан Американинг эркин ва очиқ сиёсий тизимидан фойдаланишга интилган" ва бу каби уринишлар "АҚШ миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига ноодатий ва фавқулодда таҳдид солишида давом этмоқда".

 

    Бошқа янгиликлар