Аввал хабар берганимиздек, Самарқандда халқаро Озиқ-овқат хавфсизлиги конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 8 сентябрда конференция доирасида Самарқандда Ўзбекистон агроозиқ-овқат инвестиция форуми ўтказилди, у мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги салоҳиятини намойиш этди. Тадбирда 26 та мамлакатдан 100 дан зиёд компания қатнашди.
Шу соатга қадар, 1,88 млрд АҚШ долларига тенг келишувлар имзоланди, жумладан:
- тўғридан-тўғри инвестициялар – 857,3 млн АҚШ долларига тенг 24 лойиҳа;
- грантлар ва халқаро молия институтлари маблағлари – умумий қиймати 707,5 млн АҚШ долларига тенг 14 та лойиҳа;
- 319,2 млн АҚШ долларили савдо келишувлари.