1

Ўзбекистоннинг “Ҳумо” хоккей клуби Pro Hokei Ligasyчемпионатида олтин медал учун беллашади

СПОРТ 08.09.2023, 20:43
Ўзбекистоннинг “Ҳумо” хоккей клуби Pro Hokei Ligasyчемпионатида олтин медал учун беллашади

9 сентябрь, шанба куни Pro Hokei Ligasy халқаро чемпионати бошланади ва унда Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби биринчи ўринни қўлга киритиш учун курашади.

Дастлабки ўйин шанба ва якшанба кунлари Остонада бўлиб ўтади ва унда спортчиларимиз Қозоғистоннинг чемпионжамоаси “Номада” билан беллашадилар. Чемпионат ўйинларининг жонли эфирини Интернет. хаволаси орқали томоша қилиш мумкин. Ўтган мавсумда, бу икки жамоа финалплей-офф босқичида учрашган бўлиб, биринчи ўйинда “Ҳумо” ғалабани қўлга киритсада, лекин қолган тўрт ўйинда рақибларига панд бериб, иккинчи ўринни эгаллаган. Бу йил спортчиларимиз Pro Hokey Ligasy чемпионатининг олдин медалларига сазовор бўлишни мақсад қилишган.

Хоккей мавсумининг бошланиши 13 ва 14 сентябрь кунлари Тошкентда “Humo Arena” стадионида бўлиб ўтади, у ерда “Ҳумо” ХК Қозоғистоннинг аввалги чемпиони қарағандалик“Сарыарка” ХК билан ўйнайди. Сентябрь ойида “Humo Arena” мажмуасида жами 8 та чемпионат матчлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ўйин учун чипталарни ITicket.uz сайтиданва “Humo Arena” кассаларидан сотиб олиш мумкин.

“Ҳумо” ХК жорий йилнинг 14 августида Гродно шаҳрида (Беларусь) Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистон жамоалари иштирокидаги Евроосиё дўстлик кубоги мусобақаларида фаол қатнашган эди. Учта ўйинда жамоамизуч очко тўплаь, шарафли учинчи ўринни эгаллади. Сўнгра, нуфузли Қозоғистон кубогида “Ҳумо” ХК олтита ўйиннингбарчасида ғолибликни қўлга киритиб, тарихдаги биринчи расмий ютуқга эга бўлди!

Ўтган мавсумда Евгений Попихин бошчилигидаги “Ҳумо”мураббийлар штаби кутилган натижага ва иккинчи ўринга эга бўлгандан сўнг тўлиқ жамоа сифатида ишлашда давом этмоқда. Евгений Николаевичга ҳамкасблари АндрейНикишов, Роман Кривомазов ва Гадел Гумеров ёрдам берадилар. Клубнинг Бош менеджери Юрис Опульскис ҳам ўз лавозимида қолди.

“Жамоамизга фақат фидокор спортчиларни, ўзбек хоккейини ривожлантиришни истаган хоккейчиларни таклиф қиламиз.Агар спортчилар кутилган натижаларни кўрсата олмаса, улар билан хайрлашишга мажбур бўламиз, - деди ХК “Ҳумо” бош мураббийи Евгений Попихин.

Ўтган йилги “Ҳумо” таркибидан саккиз киши қолди. Жамоага ҳам тажрибали ва маҳоратли спортчилар, ҳам ёшлар келишди. Шу сабабли клубнинг ҳаракатлари анча фаоллашди. Ушбу мавсумда 2015 йилги Ëшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори, марказий ҳужумчи Иван Фишенко жамоа капитани бўлади.

 

Прогнозларга кўра, “Ҳумо” нинг кутилаётган чемпионатдаги асосий рақиби Кокшетаудан “Арлан” бўлади. Қозоғистон Кубогида тошкентлик спортчиларимиз ушбу жамоа устидан иккита ғалабани қўлга киритди, аммо иккаласи ҳам асосийвақтдан ташқари. Клуб ғалабали ўйинларни давом эттиришни ва Pro Hokei Ligasy чемпионати олтин медалларни қўлга киритишни режалаштирмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1