АсосийDunyo
2283

Путин АҚШни украиналиклар қўли билан кассетали ўқлардан фойдаланганликда айблади

'Путин АҚШни украиналиклар қўли билан кассетали ўқлардан фойдаланганликда айблади'ning rasmi

Вашингтон украиналиклар қўли билан кассетали ўқлардан фойдаланмоқда, деган Россия президенти Владимир Путин Беларус етакчиси Александр Лукашенко билан учрашувда.

Журналист Путиндан ҳарбий амалиётлар зонасида ушбу турдаги қурол қўлланилиши ҳақидаги сўнгги маълумотлар ҳақида сўраган. Бунга жавобан президент "улар кенг кўламда қўлланилишини" айтган.

“Буни истисно деб ҳисоблайдиган бир давлат бор, у ҳам АҚШ. Ҳатто у жиноят деб ҳисоблаган нарсага ҳам ўзига рухсат беради, чунки айнан АҚШ кассетали ўқлардан фойдаланади, бу ҳолатда Украина армиясининг қўли билан”, — деди Путин.

Унинг қайд этишича, бу ҳолат “бугунги кундаги халқаро муносабатларнинг асосий муаммосидир”. "Улар афсуски, ўзлари буни жиноят деб аташади ва шундай қилишади", деб хулоса қилган Путин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар