АсосийDunyo

Украинадаги можаро 6-7 йил давом этади — G7 мамлакатлари

'Украинадаги можаро 6-7 йил давом этади — G7 мамлакатлари'ning rasmi

Украинадаги ҳарбий можаро яна 6-7 йил давом этиши мумкин ва Киевнинг иттифоқчилари бундай муддатга уни молиявий қўллаб-қувватлашни режалаштириши керак, деб ёзади Bloomberg Европанинг G7 давлатларидан бирининг юқори лавозимли расмийсига таяниб. Агентликнинг таъкидлашича, бу йил бошида кутилганидан анча узоқроқ муддат, бироқ сўнгги ойларда Украинанинг қарши ҳужумидаги секин ўсиш хорижлик расмийларнинг умидларини сусайтирган.

Катта еттилик мамлакатлари вакиллари 18 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси кечки овқат пайтида вазиятни муҳокама қилишди ва можаро “ўрта ва узоқ муддатли истиқболда” давом этиши мумкинлигига келишиб олдилар, деди журналистларга Давлат департаментининг юқори мартабали расмийси. Аниқлик киритилишича, Украина Ғарбдан етарлича қурол-яроғ етказиб берилмаслиги ва инсоний йўқотишлар ортиб бораётгани сабабли тобора ортиб бораётган муаммоларга дуч келади.

Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, Ғарб Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиш учун кучга эга эмас, дейди исми ошкор этилмаган юқори мартабали АҚШ расмийси. Унинг иттифоқчилари ўт очишни тўхтатиш учун Россия Федерацияси ҳеч бўлмаганда 2022 йил февралидан бери босиб олинган барча ҳудудлардан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетиши кераклигини таъкидламоқда. Бу шарт бажарилмаса, Украина ва Ғарб давлатлари музокараларга қарши чиқишда давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар