1

Бухорода ҳоким ёрдамчиси коррупция билан қўлга тушди

ЖИНОЯТ 20.09.2023, 15:33
Бухорода ҳоким ёрдамчиси коррупция билан қўлга тушди

Бухоро шаҳар “Абу Али ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси фуқароларга берилган имтиёзли кредитлар ажратишдаги махсус ваколатидан мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.

У “Абу Али ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшамайдиган ва фаолият кўрсатмайдиган фуқаролар М.Ҳ, Ж.А, Н.Ғ, М.А ва А.М лар номига мототранспорт воситаси ҳамда ичимлик сувини қайта ишлаш аппаратини сотиб олиш учун 33 миллион сўмдан, жами 163 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, уларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Ҳоким ёрдамчисига “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт  чораси қўлланилди.  Вилоят прокуратураси томонидан мазкур жиноят иши тергови алоҳида назоратга олинган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1