Тошкент вилояти Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси фуқародан жами 12 минг АҚШ доллари талаб қилгани аниқланиб, тезкор тадбирда 4700 доллар олган вақтида ушланган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказган.
Унда Оққўрғон тумани прокуратураси прокурори ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Маълум бўлишича, мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг автомашина олди-сотдиси билан боғлиқ масаласини ҳал қилиб бериш ҳамда банкдан 600 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олишига кўмаклашиш эвазига жами 12 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида у сўралган пулнинг 4700 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Терговга қадар текширувда прокурор ёрдамчиси бундан аввал ҳам мазкур фуқародан 1300 АҚШ доллари олгани аниқланган.






