Альцгеймер касаллигини секинлаштирувчи дори яратилди

ДУНЁ 25.09.2023, 20:24
Альцгеймер касаллигини секинлаштирувчи дори яратилди

Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги Альцгеймер касаллигининг ривожланишини секинлаштириши клиник жиҳатдан исботланган илк дорини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Гап Япония фармацевтика компанияси  Eisai томонидан антикорлар асосида ишлаб чиқилган «Leqembi» препарати ҳақида бормоқда. У Альцгеймер касаллиги билан оғриган беморлар миясида бета-амилоид оқсил конлари даражасини камайтиришга мўлжалланган. «Leqembi» тадқиқотлари шуни кўрсатдики, препарат касалликнинг дастлабки босқичларида бўлган беморларда 18 ойлик даволанишдан кейин хотира ва фикрлашнинг пасайишини тахминан 27% га секинлаштиради.

Дорини сотиш ва ишлаб чиқариш Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги эксперт комиссияси томонидан тасдиқланган. Препарат ноябрь ойидаёқ Япониядаги беморларга тақдим этилиши мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1