АсосийDunyo

Қорабоғдаги ёқилғи сақланадиган омборхонада портлаш содир бўлди (видео)

'Қорабоғдаги ёқилғи сақланадиган омборхонада портлаш содир бўлди (видео)'ning rasmi

Тоғли Қорабоғдаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Ҳозирда қутқарувчилар воқеа жойида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда “Sputnik Арманистон” хабар берди.

“Степанакертдаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди, қурбонлар бор”, — дейилади хабарда.

Билдирилишича, портлаш содир бўлган жойда шифокорлар ва қутқарувчилардан иборат тезкор гуруҳлар ишламоқда. Кўплаб фуқаролар куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

 

    Бошқа янгиликлар