АсосийСПОРТ

Ханчжоу – 2022: Ўзбекистон Индонезияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

Бугун, футбол бўйича Осиё ўйинлари доирасида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Индонезияга...

Бугун, футбол бўйича Осиё ўйинлари доирасида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Индонезияга қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг асосий бўлимларида жамоалар 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этишди. Ғолиб номи аниқланмагач, жамоалар қўшимча бўлимларга йўл олди.

Экстра таймларнинг бошида ўзбекистонликлар ҳисобни очди. 92-дақиқада Шерзод Эсанов Жасур Жалолиддиновнинг бурчакдан оширган тўпини дарвозага жойлаб қўйди.

113-дақиқада эса рақиб футболчиси Ҳуго Самир қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Индонезия учрашувни бир киши кам бўлиб якунлайдиган бўлди.

121-дақиқада Эсанов дублни расмийлаштирди ва учрашувга нуқта қўйди. Шу тариқа, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Тимур Кападзе шогирдлари 1/4 финал босқичида Ҳиндистон– Саудия Арабистони жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.

Осиё ўйинлари
Ўзбекистон – Индонезия 2:0
Гол: 1:0 — 92 Эсанов, 2:0 — 121 Эсанов.

    Бошқа янгиликлар