1

Шавкат Мирзиёев Берлинга етиб борди

СИЁСАТ 28.09.2023, 23:33
Шавкат Мирзиёев Берлинга етиб борди

Бугун, 28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан, амалий ташриф билан Берлин шаҳрига етиб борди. 

Берлин-Бранденбург” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрингер ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Эртага, 29 сентябрь куни Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади, Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1