Биологик хилма-хиллик ва иқтисодий жиҳатдан қирғоқбўйи мамлакатлари учун бебаҳо сув ҳавзаси бўлган Каспий денгизи тез саёз бўлиб бормоқда. Бу денгизнинг шимолий саёз қисмида айниқса сезилади. Каспий денгизининг тез қуриши Туркманистоннинг соҳилбўйи ҳудудида ҳам сезилади. Денгиздаги сув сатҳининг тез пасайиши туфайли Туркманбоши кўрфазининг шимолий-шарқий қисми бутунлай қуриб қолди, деб ёзди Meteozurnal.
ОАВ хабарларига кўра, Туркманбоши кўрфази саёз. Илгари унинг максимал чуқурлиги 6 метрдан ошмаган ва ўртача 3 метрга яқин эди.
2011 йилдан буён денгиз сатҳи 145 сантиметрга, шундан сўнгги 6 йил ичида 71 сантиметрга пасайган. Қайд этилишича, 2017 йилдан бери денгиз қирғоқдан 12 километрга чекинган.






