1

Шавкат Мирзиёевнинг Россиядаги биринчи манзили Қозон шаҳри бўлди

СИЁСАТ 05.10.2023, 14:24
Шавкат Мирзиёевнинг Россиядаги биринчи манзили Қозон шаҳри бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига расмий ташрифнинг биринчи манзили – Қозон шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмтаи хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Абдулла Тўқай номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Қозонда қатор тадбирлар бўлиб ўтади.

Эртага, 6 октябрь куни, Москвада бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашувда икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон-Россия муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1