Бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Осиё Ўйинлари-2022да ҳам чемпионликни қўлга киритди.
-51 кг вазн тоифасида иштирок этаётган боксчи финалда таиландлик Титисан Панмотни мағлуб этиб, мусобақада олтин медални қўлга киритди. Дўсматов аввалги Осиё Ўйинлари – Жакарта-2018да кумуш медалига эга чиққанди. Бу олтин Ўзбекистон делегациясининг Ханчжоудаги 17-олтин медалига айланди.
Бироздан сўнг Абдумалик Халоков ва Баҳодир Жалолов ҳам олтин медаль учун рингга кўтарилади.
57 кг: Абдумалик Халоков - Шудаи Харада (Япония) (17:30 дан сўнг)
+92 кг: Баҳодир Жалолов - Қамшибек Конкабоев (Қозоғистон) (18:30 дан сўнг).