АсосийDunyo

Юзлаб яҳудийлар мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳи – Ал-Ақсо масжидига қарши фитна уюштиришди

'Юзлаб яҳудийлар мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳи – Ал-Ақсо масжидига қарши фитна уюштиришди'ning rasmi

Яҳудийларнинг Суккот байрами бошланганидан бери 5057 нафар ақидапараст яҳудий кўчманчилар Ислом зиёратгоҳига қарши провокациялар уюштирган.

Юзлаб ақидапараст яҳудийлар яна бир бор мусулмонларнинг энг муқаддас зиёратгоҳи – Ал-Ақсо масжидига қарши фитна уюштиришди.

Суккот байрами бошланганидан буён, яъни 29 сентябрдан буён 5057 нафар ақидапараст яҳудий ислом зиёратгоҳига қарши провокациялар уюштирган.

Полиция фаластинликларнинг Ал-Ақсо масжидига киришига тўсқинлик қилиб, темир дарвоза ва йўл тўсиқлари ўрнатган.

Ал-Ақсо масжиди мусулмонларнинг биринчи қибласи ҳисобланади. Баъзи яҳудий тарихчиларнинг фикрига кўра, у шоҳ Сулаймон ибодатхонаси харобалари устига қурилган.

1994 йил 26 октябрда Исроил ва Иордания ўртасидаги келишувга кўра, Ал-Ақсо масжиди Қуддус Исломий асослар бошқармаси юрисдикцияси остидадир.

Бироқ 2003 йилдан бери яҳудийлар маъмурият рухсатини эътиборсиз қолдириб, Исроилнинг бир томонлама қарори доирасида полиция ҳамроҳлигида зиёратгоҳга кириб келган.

    Бошқа янгиликлар