АсосийDunyo

Россияда мигрантларга таксичилик ва яна бир қатор ишлар билан шуғулланишни тақиқлаш таклиф этилмоқда

'Россияда мигрантларга таксичилик ва яна бир қатор ишлар билан шуғулланишни тақиқлаш таклиф этилмоқда'ning rasmi

Россия Давлат думасига мигрантларнинг мактаб, шифохона ва таксида ишлашини тақиқловчи қонун лойиҳаси киритилди.

Ҳужжатни “Адолатли Россия – Ҳақиқат учун” партияси етакчиси Сергей Миронов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар киритган. Муаллифларнинг таъкидлашича, ҳужжат мигрантларга "энг нозик ижтимоий соҳаларда" ишлашни тақиқлайди, бунда "чет эллик ишчиларнинг малакасиз меҳнати фойдадан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкин".

Аввалроқ Давлат Думасига судланганлиги олиб ташланган мигрантларнинг Россия фуқаролигини олишни тақиқловчи қонун лойиҳаси киритилиши маълум бўлган эди. Бу ҳақда ЛДПР раиси Леонид Слутский матбуот хизмати хабар берди.

Қонун лойиҳасига кўра, жиноят содир этганлик учун судланганлик фактининг ўзи, ҳатто судланганлик ҳолати аллақачон тозаланган ёки олиб ташланган бўлса ҳам, Россия фуқаролигини олиш учун ариза беришга имкон бермайди.

Илгари тадқиқотчилари Россия аҳолисини сақлаб қолиш учун йилига 390 мингдан 1,1 миллионгача муҳожирлар керак бўлиши мумкинлигини қайд этишганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар