“Спутник Қозоғистон” мамлакат Маданият вазирлиги янги қонунни ишлаб чиқишга киришганини хабар қилди.
"Гап аҳолининг диндорлигида эмас, диний саводсизлигида. Бугунги кунда анъанавийлар қатори ноанъанавий диний оқимлар ҳам фаол ишламоқда", - деди Қозоғистон Маданият вазирлиги раҳбари Аида Балаева.
1 январдан сентябр ойининг охиригача терроризм ва диний экстремизм тарғиботи тамойилларини ўз ичига олган 14 860 та материал аниқланди, деди у.
Дин тўғрисидаги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Хусусан, ҳеч бўлмаганда жамоат жойларида ҳижоб кийишни тақиқлаш.






