Миннесоталик ўқитувчи АҚШда ҳар йили ўтказиладиган ошқовоқ мусобақасида ғолиб бўлди деб хабар бормоқда Zamon.uz.
Мусобақа Калифорнияда 50-маротаба ўтказилмоқда. Форклифтлар ва махсус камарлар ёрдамида улкан қовоқлар рақамли тарозиларга жойлаштирилди.
Ғолиб бўлган сабзавотнинг вазни деярли 1300 килограммни ташкил этди. Шундай қилиб, ўқитувчи Тревис Гингер энг оғир қовоқ етиштириш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди.
Мукофот 30 минг долларни ташкил этди. Маълум қилинишича, гигант сабзавот 14 октябрь куни бўлиб ўтадиган қовоқ фестивалида тақдим этилади.