1

Ҳасанбой Дўсматовнинг проф рингдаги навбатдаги жанги Сочида бўлиб ўтади. Рақиби ҳам аниқ...

СПОРТ 11.10.2023, 13:45
Ҳасанбой Дўсматовнинг проф рингдаги навбатдаги жанги Сочида бўлиб ўтади. Рақиби ҳам аниқ...

Ҳасанбой Дўсматовнинг проф рингдаги навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили расман маълум қилинди.

Унга кўра, Дўсматов 5 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида Жанубий Африка Республикаси вакили Сифамандла Баленига қарши рингга кўтарилади. Ҳозирги ҳолат бўйича ушбу жанг оқшомнинг марказий тўқнашуви сифатида қайд этилган.

Маълумот учун, ўйинчоқ (ToyToy) лақаби билан танилган Балени фаолияти давомида 21 ғалаба (8 нокаут), 5 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган. У шу йилнинг 4 сентябрь куни IBO World Minimum камари учун ўтказган 12 раундлик жангида Мзамо Махифенига очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйганди. Ҳасанбой Дўсматов эса 5 та жангининг барчасида зафар қучган. Дўсматов — Балени жанги 10 раунд этиб белгиланган

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1