АсосийDunyo

“Толибон” Ўзбекистон билан чегарада Қўштепа каналининг иккинчи қисмини қуришга старт берди

'“Толибон” Ўзбекистон билан чегарада Қўштепа каналининг иккинчи қисмини қуришга старт берди'ning rasmi

Афғонистон шимолидаги Балх вилоятида Ўзбекистон билан чегарадош Қўштепа каналининг биринчи қисмини фойдаланишга топшириш ва иккинчи қисмини қуришга старт бериш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда сўзга чиққан “Толибон” бош вазири ўринбосари Абдулғани Бародар Қўштепа каналининг ишга туширилиши Афғонистонда сув ресурсларини бошқариш учун зарурлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, “Толибон” вакиллари ўз нутқларида Марказий Осиё минтақаси давлатлари, хусусан, Ўзбекистондан ушбу канал қурилишидан хавотирга тушмасликни сўради, дейилади хабарда.

Қўштепанинг биринчи участкаси узунлиги 108 километр бўлиб, қурилиш белгиланган муддатдан 8 ой олдин якунланди. Амударё сувини Афғонистонга бурадиган каналнинг умумий узунлиги 285 километрни ташкил этади.

Айни пайтда “Маъно” тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев Қўштепа ишга туширилгандан сўнг Марказий Осиё мамлакатлари учун сув тақчиллиги юзага келиши сабабли кескинлик кучайишидан хавотир билдирди. У минтақа давлатлари Мамлакатлараро мувофиқлаштирувчи сув комиссияси доирасида келишилган квоталар бўйича сувни баҳам кўришини эслатди. Бироқ Амударёнинг бошида бўлган Афғонистон ҳеч қандай келишувлар билан тийилмаган, мамлакат қўшни давлатлар билан ҳисоблашмасдан сув олиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар